Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

БОҒИЙ (ТАЖОВУЗКОР)ЛАРНИНГ
КОФИРЛАРДАН ЁРДАМ СЎРАШИ


Мусулмонларга қарши курашиш учун кофирлардан ёрдам олиш тажовузкорларга ҳам, бошқа мусулмонларга ҳам ҳаромдир. Давлат бўладими, шахслар бўладими, фарқи йўқ. Мусулмоннинг мусулмон билан урушиши ҳаром бўлганидан кейин, мусулмонга қарши урушиш учун кофирдан ёрдам олиши бадтар ҳаромдир. Оллоҳ Таоло мусулмоннинг мусулмон билан урушишини катта гуноҳликда куфрга ўхшаш, деб эътибор қилган. Пайғамбар с.а.в. эса:


«سِبَابُ الْمُسْلِمِ فُسُوْقٌ وَ قِتَالُهُ كُفْرٌ»
«Мусулмон билан сўкишиш фосиқликдир, урушиш эса кофирликдир», деганлар. Шундай бўлгач, мусулмонга қарши кофирдан ёрдам олиш бундан ҳам бадтарроқдир. Бу иш ҳаром бўлишига қарамасдан, уни қилган тажовузкорлар мўминликдан чиқиб кетмайдилар. Улар ҳақидаги Оллоҳнинг ҳукми ўзгармайди. Боягидек, тажовузкор бўлиб қолаверадилар ва улар билан тажовузкор сифатида муомала қилинади. Улар ёрдам сўраган кофирлар эса ҳолатларига қараб ҳар хил бўладилар. Тажовузкорлар аҳли ҳарб кофирлардан ёрдам олиб, уларга омонлик берганлари ва улар билан зиммийлик битимини тузганлари билан улар Ислом назарида аҳли ҳарб кофирлари бўлиб қолаверадилар. Тажовузкорларнинг омонлик бергани ва зиммийлик битимини тузганлари эътиборга олинмайди. Чунки бундай қилиш шаръий байъат қилинган халифага хос ишдир. Тажовузкорлар эса бундай ваколатга эга эмаслар. Шунинг учун мусулмонлар тажовузкорларга қарши одоб бериш тарзида урушганлари билан аҳли ҳарб кофирларига қарши шаръий жиҳод тарзида урушаверадилар. Уларнинг ҳуқуқлари борасида уруш ҳолати татбиқ қилинади. Асирларига нисбатан асир сифатида муносабатда бўлиниб, мол-дунёлари ўлжа қилиб олинади. Хуллас, уларга жиҳод ҳукмлари ва аҳли ҳарбга тўғри келадиган барча ҳукмлар татбиқ қилинади. Омонлик олган кофирлар ҳам тажовузкорларга ёрдам беришлари билан аҳдни бузган ҳисобланиб, аҳли ҳарбга айланадилар. Фақат бу иш улар ўз ихтиёрлари билан шундай қилганларидагина бўлади. Мажбуран, қўрққанларидан тажовузкорларга ёрдам беришса, уларга ҳам аҳли ҳарбларга эмас, тажовузкорларга қилинган муомала

 

90-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222